Туристик ваучер нима? У қандай расмийлаштирилади?

Фойдали

image

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори  билан туристик йўлланма (ваучер)нинг намунавий шакли ва уни тўлдириш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.

Туристик йўлланма (ваучер) – туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Туристга (туристлар гуруҳига) ваучерни туристик фаолият субъекти – белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган юридик шахс беради.

Ваучер туристик фаолият субъекти ҳамда турист томонидан туристик хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган шартноманинг асосий қисми ҳисобланади. У қўлда ёки компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўзбек ёки инглиз тилида тўлдирилади, субъект раҳбари томонидан имзоланиб, туристга тақдим қилинади.

Турист хизмат кўрсатиш жойига етиб келгач, ваучерни хизмат кўрсатувчи ташкилотга топширади.

Туристик фаолият субъекти берилган ваучерларнинг реестрини юритиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

туристик ваучер

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар