Турдимов икки ўринбосарини ўзгартирди
Жамият
−
23 Декабрь 2021
13552Рустам Ражаббоевич Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ўткирович Нуруллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Маълумот учун, Рустам Қобилов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.
Рустам Қобилов бундан аввал 2018 йил апрель ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган эди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Умаров Асқар Нарзиевич ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Ушбу лавозимга шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Исроил Исмоилович Жабборов тайинланди.
LiveБарчаси