Турар жойни “нежилой”га ўтказиш тартиби ўзгаради
Жамият
−
28 Ноябрь 2019
3747Tурар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси томонидан белгиланади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг уй-жой кодекси” қонуни лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳанинг 16-моддасига асосан, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш:
Aлоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра шаҳар ва туман қурилиш бўлимларининг рухсатномаси билан амалга оширилади.
Tурар-жой биноларининг самарали эксплуатация қилинишининг тахминий давомийлигига асосланиб турар-жой биносининг пастки қавати яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши мумкин.
Tурар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси томонидан белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳасига ўзгариш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь