Тўра Боболовга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Февраль 2020
6812Бугун, 23 февраль куни Термизда вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳарларнинг тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Маълумотларга кўра, йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
“Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдисалом Хўжақулов Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Бошқарма бошлиғининг Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб ҳозиргача Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Мавлуда Қобулова, 2019 йилдан бугунги кунгача Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида хизмат қилиб келган Фахриддин Менглиев ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Арзиқул Соатов бошқарма бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь