“Тупуриш тақиқланади!” Россияда янги қонун ишга тушди
Олам
−
29 Июнь 2023
11296Россиянинг Ярославл вилоятида жамоат жойида тупурганлик учун жарима белгиланди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Қайд этилишича, Федерациянинг бошқа вилоятларида тупурганлик учун жарима ҳозирча жорий этилмаган.
“Биз Ярославл вилоятида маданиятни кўп жиҳатдан, шу жумладан, бироз бошқача томондан шакллантирмоқдамиз. Биз янги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни қабул қилдик. Мамлакатда биринчи ва дунёда учинчи бўлиб тупуриш учун жавобгарликни жорий қилдик. Дунёда фақат икки давлат – Сингапур ва Қозоғистонда бундай маъмурий жавобгарлик бор. Ва энди учинчи давлат пайдо бўлди”, дейди вилоят губернатори Михаил Евраев.
Маълумот учун, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги минтақавий қонунга ўзгартиришлар жорий йилнинг 27 июнь куни Ярославл вилояти думаси томонидан қабул қилинган. Унга кўра, вилоятда жамоат жойларида тупурганлик учун 1,5 минг рубль (тахминан 200 минг сўм) миқдорида жарима солинади. Агар ҳуқуқбузарлик бир йил ичида яна такрорланса, жарима 3 минг рублни ташкил қилади.
Туфлаш тақиқланган жойлар сирасига кўчалар, ҳовлилар, ўйин майдончалари ва пляжлар, шунингдек, маданий ва спорт тадбирлари ўтказиладиган ҳудудлар киради. Бундан ташқари, мазкур амалиёт лифтлар, уйларнинг кириш жойлари
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь