Тупроқ босиб ўлган 3 киши ерости қувурларни ўғирлаб кетмоқчи бўлгани аниқланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида ер остидан сув қувурини қазиб олаётган тўрт кишини тупроқ босиб қолгани, оқибатда уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. “Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати ушбу ҳолатнинг сабаблари бўйича баёнот берди.

Хабарга кўра, ушбу фуқароларнинг 3 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. Улар шу куни тонгги соат 4:00-4:30 атрофида диаметри 300 мм бўлган чўян қувурни ноқонуний тарзда синдириб олиб кетмоқчи бўлган.

Ўша пайт улар ёғингарчилик туфайли юмшаб қолган тупроқ остида қолиб кетган. 3 киши воқеа жойида вафот этган бўлса, бир киши қочиб кетган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланиб, шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг