Тўп учун 1,48 млрд сўм. ПФЛ 2021 йилдаги харажатлари ҳисобини берди
Спорт
−
04 Февраль 2022
83212021 йилда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан футбол мусобақаларини ўтказиш учун 16 млрд 618 млн 788 минг сўм маблағ сарфланган. Бу ҳақда бугун, 4 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
Имомхўжаевга кўра, ЎзПФЛга 2021 йилда 15 млрд 725 млн 200 минг сўм маблағ келиб тушган. Мусобақалар ўтказиш учун 16 млрд 618 млн 788 минг сўм маблағ сарфланган.
ПФЛ томонидан мусобақалардаги тўплар учун 1 млрд 481 млн сўм, тақдирлаш кубоклари учун эса умумий 710 млн 783 минг маблағ ажратилган. (Кубоклар олиб келинишига кетган харажатлар билан).
“Профессионал футболчига махсус тўп керак. Бунақа тўплар эса бир миллиондан зиёд туради. Шунинг учун биз мусобақалар учун тўпларга 1 млрд 481 минг сўм пул ажратганмиз”, дейди Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев.
Шунингдек, таъкидланишича, ПФЛ томонидан 2021йилда мусобақа иштирокчилари учун қатнашчилик бадаллари миқдори тарихда илк бор 40-50 фоизгача камайтирилган. Шунингдек, аёллар ва футзал жамоалари илк бор бадал тўлашдан тўлиқ озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь