Туман ва шаҳарлар 5 тоифага ажратилади
Жамият
−
20 Декабрь 2022
20934Келгуси йилдан, туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.
Жумладан, тадбиркорлик учун:
• ҳар томонлама ривожланган 26 та туман 1-тоифага;
• инфратузилмаси яхши бўлган 46 та туман 2-тоифага;
• шароити нисбатан қониқарли бўлган 76 та туман 3-тоифага;
• жозибадорлиги етарли бўлмаган 40 та туман 4-тоифага;
• шароити оғир бўлган 20 та туман 5-тоифага тўғри келади.
“Энди, тоифага қараб, туманларнинг иқтисодий ривожланишини белгилаймиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун, солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.
Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи 20 та энг оғир шароитли туман учун:
• айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгиланади;
• мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди;
• якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
"Худди шундай, бошқа тоифадаги туманларда кредитларга пасайтирилган фоиз ставкаларини қўллаш, инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш каби бир қатор енгилликлар берилади. Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттирамиз",дейди Президент .
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь