Тўлқин Қиличев машғулотга кеч қолган Жалоловни жазолади (видео)
Спорт
−
05 Февраль 2023
41376Аввал хабар берганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати баҳсларига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев спортчиларнинг тайёргарлик жараёнларига қаттиққўллик билан ёндашиб, боксчиларнинг тартиб-интизомига, машғулотларга ўз вақтида қатнашишига ҳам жиддий эътибор бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов машғулотга кеч қолгани учун 30 марта “отжимания” қилгани акс этган видео тарқалди.
Маълумот учун, Тўлқин Қиличев бокс профессори ҳисобланади. Қиличев Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Санжар Турсунов каби кўплаб ўзбек бокси юлдузларининг устози ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Тўлқин Қиличевнинг яна бир шогирди, профессионал боксчи Исроил Мадридимов QALAMPIR.UZ' га берган интервьюсида устози ҳақида ўз фикрларини билдирганди.
LiveБарчаси