Тухум ҳақидаги ҳақиқатлар: маҳсулотни қай тарзда пиширган маъқул?
Саломатлик
−
22 Сентябрь 2021
15197Focus.de портали мутахассислари тухумнинг ижобий ва салбий хусусиятларини санаб ўтди, шунингдек бу маҳсулотдан мунтазам фойдаланишнинг оқибатлари ҳақида маълумот берди. Улар тухумнинг зарарли экани ҳақидаги миш-мишларни рад этган.
Таъкидланишича, узоқ вақт давомида тухумнинг зарарли холестериннинг асосий манбаи ва натижада юрак-қон томир тизими касалликларига (инсульт, атеросклероз) сабаб бўлиши айтилиб, у зарарли маҳсулот деб таснифланган. Бироқ, яқинда ўтказилган тадқиқотлар нафақат бу даъвони рад этди, балки бундай касалликларга қарши курашда тухумнинг фойдасини ҳам кўрсатди.
Қайд этилишича, ҳафтасига 5 тагача тухум истеъмол қилганлар, маҳсулотни жуда кам истеъмол қилганларга қараганда, юрак хасталиги хавфини 10 фоизга камайтирган.
Бироқ, Америка Кардиология коллежи журнали мақоласида бу хулоса шубҳа туғдирган. Олимларнинг фикрича, британиялик ҳамкасбларнинг тадқиқотида тўлиқ рацион ҳисобга олинмаган. Яъни, клетчаткага бой мева, сабзавотлар ва кундалик машқлар холестерин миқдорини туширишга ёрдам бериши маълум.
Шунингдек, Германия овқатланиш жамияти диабет ёки юрак хасталигидан азият чекадиганлар учун ҳафтасига уч-тўртта тухум истеъмол қилишни тавсия қилади. Швед олимлари бу кўрсаткични олтита тухумгача ошириш мумкинлигини аниқлаган.
Шунингдек, мақола муаллифлари тухумни пишириш усулига эътибор беришган: юмшоқ қовурилган тухумларни ҳазм қилиш анча осонлиги таъкидланган. Шу билан бирга, ўсимлик ёғини танлаш ва помидор қўшиш тухумнинг мувозанатли бўлиб чиқишига хизмат қилиши айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь