Тўқаев ва Раҳмон Душанбеда галстукларсиз учрашув ўтказди (фото)

World

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кеча, 19 май куни Душанбега келган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни ҳукуматнинг Варзоб туманидаги қароргоҳига таклиф қилди. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри ёзмоқда.

“Давлат раҳбарлари манзарали, бетакрор табиат ва зилол сувларни кўздан кечирдилар ва норасмий учрашув ўтказдилар”, дейилади Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистон Президентининг расмий ташрифи маросими бугун, 20 май куни пойтахт Душанбенинг Халқ саройида бошланади.

Унда тор ва кенг доирада тожик-қозоқ музокаралари бўлиб ўтади, шундан сўнг ҳукуматлараро шартномаларнинг янги тўплами имзоланади.


Tags

Rate Count

246

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends