Тўқаев ўзининг ваколатларини қисқартирувчи қонунни имзолади
Олам
−
05 Ноябрь 2022
5900Бугун, 5 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт Тўқаев давлат раҳбарининг ваколатларини қисқартирувчи қонунларни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қонун Президентнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Судьялар олий кенгашига нисбатан айрим ваколатларини қисқартириш, Парламент Сенатида “президентлик квотаси” деб аталадиган миқдорни қисқартириш, шунингдек, Президент лавозимида бўлиш вақтида унинг ваколатларига муайян чекловларни жорий этишни назарда тутади.
Шунингдек, ҳужжатларда парламентда аралаш сайлов тизимига ўтиш муносабати билан парламент палаталарини шакллантириш тартибига оид тузатишлар киритилган. Аралаш сайлов тизимига ўтиш муносабати билан бутун сайлов тизимини қайта қурилади. Депутатлик мандатини чақириб олиш бўйича янги институт жорий этилади.
Бир қатор ўзгартишлар сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун сон чегарасини 20 мингдан 5000 аъзога камайтириш, сиёсий партияларнинг ҳудудий ваколатхоналари минимал сонига 600 дан 200 кишигача камайтириш, шунингдек, сиёсий партияни ташкил этиш бўйича фуқаролар ташаббускор гуруҳининг энг кам сонига қўйиладиган талаблар мингдан 700 гача пасайтириш назарда тутилган.
Бундан ташқари, сиёсий партияни ташкил этиш бўйича таъсис қурултойи муддатини 2 ойдан 3 ойга ошириш бўйича ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Аввалроқ,Қозоғистон парламенти мамлакат етакчисининг қариндошларига сиёсий фаолият олиб боришни тақиқловчи тузатишларни қабул қилган эди.
LiveБарчаси