Тўқаев ўзбекистонлик муҳожирлар ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни имзолади
Олам
−
20 Апрель 2020
7312Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон билан меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.
Битим икки мамлакатнинг меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солади.
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ҳужжатда икки давлат ҳудудларида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Келишувга биноан, Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ҳамда Ўзбекистонда ишлаётган қозоғистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади.
Хусусан, мигрантлар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган тан жароҳати олганда, касб касаллигини орттирганда ёки фаолияти натижасида соғлиққа қандайдир зарар етказилганда, бепул тиббий ёрдам кафолатланади.
Шунингдек, ходимга етказилган зарар учун компенсация берилади.
Шу билан бирга, битимда педагогик, тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган меҳнат муҳожирларининг тегишли маълумотга эга эканини тасдиқловчи ҳужжатларини тан олиш, пенсия ва ижтимоий таъминот олиш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь