Тўқаев Ўзбекистонга ҳавас қилишини айтди
Олам
−
23 Январь 2022 21376 1 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистондаги нефть заводларига ҳавас қилади. Бу ҳақда Тўқаевнинг ўзи бугун, 23 январь куни бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.
“Биз СССР даврида қурилган нефть-газ соҳасидаги мавжуд заводларни таъмирлаш билан оворамиз. Қўшнимиз Ўзбекистон эса аллақачон 2-3 та янги заводни қуришни уддасидан чиқди. Бир қарашда одамнинг ҳаваси келади”, дейди Тўқаев.
Аввалроқ, Қозоғистон Президенти солиқ тўламайдиган энг даромадли, гигант корхоналардан тўламай келаётган солиқларини жойига қўйиб қўйишларини талаб қилган эди.
Шунингдек, хорижлик ишчилар учун квоталар оширилишига қарши чиққанди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель