Қозоғистонда вилоятлар 17 тага етади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда учта янги вилоят ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Булар Абай, Жетису (Еттисув) ва Улитау (Улитоғ). Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар қилинди.

Тўқаевнинг фармони билан Олма-ота вилояти маъмурий маркази Талдиқўрғон шаҳридан Қонаевга кўчирилади.

Шунингдек, маъмурий маркази Семей шаҳри бўлган Абай вилояти ташкил этилади. Унинг таркибига Шарқий Қозоғистон вилоятининг Ақсуат, Абай, Аягоз, Бешқарағай, Бородулихин, Жармин, Урджар, Кокпектин туманлари, Семей ва Курчатова шаҳарлари киради.

Янги ташкил этилаётган яна бир вилоят Жетисунинг маркази Талдиқўрғон шаҳри бўлади. Унинг таркибига Олма-ота туманидан ажратилган Аксу, Алакол, Ескелдин, Каратал, Кербулак, Коксу, Панфилов, Саркан туманлари ҳамда Талдиқўрғон ва Текели шаҳарлари киради.

Улитау вилояти эса Қорағанда вилоятидан ажратилган Жанаариқ, Улитау туманлари ҳамда Жезказган, Каражала ва Сатпаев шаҳарларини ўз ичига олади. Унинг маркази Жезказган шаҳри бўлади.

Фармон жорий йилнинг 8 июнь куни кучга киради.

Маълумот учун, Қозоғистон 14 вилоятга бўлинган. Шунингдек, учта республика даражасидаги шаҳарлар бор: Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент. Эндиликда вилоятлар 17 тага етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг