Тўқаев Тошкентга келди
Жамият
−
21 Декабрь 2022 7579 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 21 декабрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Давлат раҳбарлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказдилар.
Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Қосим-Жомарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.
Live
Барчаси