Тўқаев Россиядан юз ўгирган компанияларни Қозоғистонга оғдириб олмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россияда ўз фаолиятини тўхтатган ёки ушбу бозорни бутунлай тарк этган йирик хорижий компанияларнинг мамлакатга кўчиб ўтиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди. 

“Деярли 1400 га яқин йирик хорижий компаниялардан ҳар иккинчиси ўз фаолиятини тўхтатди ёки Россия бозорини бутунлай тарк этди. Ҳукумат уларнинг Қозоғистонга кўчирилиши учун қулай шарт-шароит яратиши керак. Бу бизга ўрта ва юқори қийматдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун яхши имкониятлар беради”, дейди Президент.

Тўқаев ҳукумат расмийларига ишлаб чиқариш саноатида инвестиция лойиҳалари жамғармасини тайёрлаш ва потенциал инвесторлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш бўйича берган топшириғини ҳам эслатиб ўтган. 

“Бу иш ҳали ҳам йиғилиш ва учрашувлар режимида олиб борилмоқда. Аниқ натижаларга келсак, ҳали мақтанадиган нарса йўқ. Янги лойиҳалар деярли йўқ. Яна бир бор таъкидлайман лойиҳалар биринчи навбатда ҳудудларда, жойларда амалга оширилмоқда. Демак, инвестицияни жалб қилиш ва якуний натижага эришиш бўйича ҳокимларга қўйиладиган талаби вазирликлар билан бир хил бўлади”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг