Тўқаев Путинга вазият бўйича батафсил маълумот берди
Олам
−
08 Январь 2022
12931Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. У суҳбатда мамлакатдаги мавжуд вазият ҳақида батафсил маълумот берган. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон Президенти мамлакатдаги мавжуд вазият ҳақида батафсил маълумот бериб, унинг барқарорлашув сари ривожланаётганини таъкидлаган ҳамда КХШТдаги ҳамкорлар, айниқса, Россия Федерацияси томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирган.
“Президентлар Қозоғистонда тартиб ўрнатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, суҳбат чоғида Қосим-Жомарт Тўқаев Коллектив хавфсизлик кенгашининг видеоконференсия ўтказишни таклиф қилган.
“Владимир Путин Тўқаевнинг таклифни қўллаб-қувватлади. Доимий алоқада бўлишга келишиб олинди”, дейилади Матбуот хизмати хабарида.
LiveБарчаси