Тўқаев президентлик ваколатини узайтириш ниятидами?

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўз ваколат муддатини референдум орқали узайтириш нияти йўқлигини айтди. Бу ҳақда “Оқўрда” сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум жорий йилнинг 5 июнига белгиланган.

“Мендан мамлакат ичида ва хорижда амалдаги давлат раҳбари сифатида ўз ваколатимни референдум йўли билан узайтиришим ҳақида сўрашмоқда. Мен жавоб бераман: бундай ниятим бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, дейди Тўқаев.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда биринчи марта Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади ва унга хориждагилар, шунингдек қозоғистонликлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

“Бу ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга бўлган кенг ижтимоий талаб ва одамларнинг бўлажак ўзгаришларга ишончи ҳақида гапиради. Бу табиий ҳол, чунки ислоҳотлар алоҳида шахслар, жумладан, Президентнинг имтиёзларини ошириш учун эмас, балки бутун жамият манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг