Тўқаев Озарбайжонга борди

Олам

image

Бугун, 11 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Озарбайжонга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат давлат байроқлари ҳилпираб турган Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Қосим-Жомарт Тўқаевни аэропортда Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ягуб Аюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тантанали расмий кутиб олиш маросимидан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб учрашув тор доирада бўлиб ўтди.

Кейин Алиев ва Тўқаев иштирокида Озарбайжон ва Қозоғистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Озарбайжон Илҳом Алиев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг