Тўқаев Марказий Осиё давлатларини сув муаммосини биргаликда ҳал қилишга чақирди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Олмаота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари учун лойиҳа офисини ташкил этиш ҳамда 2026 йилда Қозоғистонда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар шафелигида минтақавий иқлим саммитини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда у бугун, 8 июнь куни Остона халқаро форумида сўз очди.

“Минтақамизнинг иккита йирик дарёси – Сирдарё ва Амударёдаги сув сатҳи 2050 йилга бориб қарийб 15 фоизга камаяди. Минтақада экологик ҳалокатнинг олдини олиш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирамиз. Сув муаммоси ва иқлим ўзгариши бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Марказий Осиё эса сув хавфсизлигига фақат яқин ҳамкорлик ва самарали танланган қўшма чора-тадбирлар орқали эришиш мумкин бўлган минтақадир”, деган Президент Тўқаев.

Унинг таъкидлашича, Марказий Осиёда қурғоқчилик ва сув тошқинлари йилига ялпи ички маҳсулотнинг 1,3 фоизи миқдорида зарар етказади, экинлар ҳосилдорлиги 30 фоизга пасаяди, бу эса 2050 йилга бориб 5 миллион ички иқлим муҳожирининг пайдо бўлишига олиб келади. Шунингдек, у минтақадаги музликлар юзаси аллақачон 30 фоизга қисқарганини эслатган.

Шунга қарамасдан, Тўқаев Қозоғистон улкан яшил иқтисодиёт имкониятларини тақдим этиши ва қайта тикланадиган энергия марказига айланиши мумкинлигини таъкидлаган.

“Бироқ вақт биз томонда эмас. Карбонсизлантириш ва яшил иқтисодиётни керакли тезликда қуриш учун бизга ресурслар ва ҳамкорлик керак. Глобал иқлим бизнинг ўзаро боғлиқлигимиз ва умумий тақдиримизнинг энг ёрқин намунасидир. Хоҳлаймизми ёки йўқми, биз бир-биримиз билан боғланганмиз. Бу ҳақиқатни ҳисобга оладиган бўлсак, биргаликда ишлашни уддалаганлар муваффақиятга эришади, эплай олмаганлар эса барбод бўлади”, дейди Қосим-Жомарт Тўқаев.

Қозоғистон раҳбари БМТнинг кўп томонлама ёндашув асосидаги тамойил ва қадриятлари бу муаммони ҳал этишнинг энг самарали йўли эмас, балки ягона чора эканини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сув Марказий Осиё Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг