Тўқаев КХШТ Бош котибига “боши ерга теккунча” раҳмат айтди

Олам 7372
image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тинчликпарвар кучларини Қозоғистондан олиб чиқиш 13 январь куни бошланиб, 10 кун давом этади. Бу ҳақда КХШТ Бош котиби Станислав Зась маълум қилди. 

Бугун, 12 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ Бош котиби Станислав Зась билан учрашиб, КХШТнинг навбатдан ташқари саммити якунларидан мамнунлигини билдирган. Шунингдек, КХШТ бўйича иттифоқчиларга террорчилик хуружига қарши Қозоғистонни қўллаб-қувватлагани ва ўз вақтида ёрдам кўрсатгани учун боши ерга теккунча миннатдорлик билдирган. 

“Бу ҳолат Ташкилотнинг ҳарбий-сиёсий тузилма сифатидаги қадрини яна бир бор тасдиқлади. Менимча, ҳозир халқаро ҳамжамиятда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳақида гапирилмоқда. Ташкилотнинг самарадорлиги бу вазиятда жуда яққол намоён бўлди. Котибиятнинг бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарияти билан ўзаро алоқаларини йўлга қўйиши, назаримда, ниҳоятда муҳим. Бу жуда фойдали бўлади. КХШТ Бош котибининг тинчликпарвар операциялар бўйича махсус вакили институтининг ташкил этилиши ҳам жуда ўринли, деб ҳисоблайман”, дейди Қосим-Жомарт Тўқаев. 

КХШТ Бош котиби КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссиясининг бориши, жумладан, Қозоғистон раҳбари томонидан кўрсатилган муддатларда ташкилотга аъзо давлатлар контингентларининг мамлакатдан олиб чиқилиши бошлангани ҳақида маълумот берган.

Станислав Зась, шунингдек, Қозоғистон Президентининг КХШТ Бош котибининг тинчликни сақлаш масалалари бўйича махсус вакили институтини ташкил этиш бўйича ташаббусини амалга ошириш муҳимлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини тасдиқлаган. 

Қамариддин Шайхов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 2.9
t
×