Тўқаев хориждан мигрантлар олиб келишни тўхтатишни буюрди
Олам
−
21 Январь 2022
10050Бугун, 21 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бизнес вакиллари билан учрашувда хорижлик ишчи (мигрант – таҳр.)лар учун квоталар оширилишига қарши чиқди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Айрим тадбиркорлар хорижлик ишчилар учун квоталарни кенгайтириш ғоясини илгари суриши тўғри эмас деб ҳисоблайман. Бу фақат мамлакатда чиндан ҳам танқис бўлган тор ихтисослашган мутахассисларга тааллуқли бўлиши мумкин. Гўёки қозоғистонликлар катта маош талаб қилиши ёки етарлича меҳнаткаш эмаслигини важ қилиб, ишчиларни ёппасига четдан олиб келиш зарурлиги ҳақидаги гапларни бас қилиш зарур”, дейди Тўқаев учрашуви чоғида.
Давлат раҳбари “мамлакатда ишга лаёқатли фуқаролар, айниқса, ёшлар етарли миқдорда” эканини ҳам таъкидлади.
Шунингдек, Қозоғистонда етишмайдиган мутахассисликлар бўйича чет эллик ишчиларни олиб киришга қарши эмаслигини билдирди.
Маълумот учун, кейинги йилларда Қозоғистонга Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан меҳнат муҳожирлари оқими сезиларли даражада ошган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15