Тўқаев Қозоғистонда болалар қозоқ ва рус тилларини билиши шартлигини айтди
World
−
01 September 2022 5837 1 minute
Қозоғистондаги болалар ҳам қозоқ, ҳам рус тилларини яхши билишлари керак, бу уларнинг манфаатларига мос келади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 1 сентябрь куни халққа қилган Мурожаатномасида сўз очди.
"Ҳозир жамиятда мактабларда қозоқ ва рус тилларини ўргатиш бўйича муҳокамалар кетмоқда. Мен буни аниқ айтаман: биз қозоқ ва рус тилларини яхши биладиган болаларни тарбиялашимиз керак", дейди у.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қозоқ ва рус тилларини ўрганиш ёш авлод манфаатларига айнан мос.
“Таълим вазирлиги популистлар томонидан бошқарилмаслиги ва айнан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, ишлаши керак”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Таълим вазири Асхат Аймагамбетов янги ўқув йилидан бошлаб Қозоғистондаги мактабларда биринчи синф ўқувчиларига рус тилини ўргатиш бекор қилинганини маълум қилганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August