Тўқаев Қозоғистон Россиядан воз кечмаслигини айтди
Олам
−
15 Июнь 2022
6787Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларда дўстлик ва иттифоқчилик сақланиб қолган, республика расмийлари дўстона муносабатлар мустаҳкамланиши учун барча имкониятларни ишга солади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 15 июнь куни “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик узвийлиги тўлиқ сақланиб қолган. Нима бўлганда ҳам, мен давлат раҳбари сифатида мамлакатларимиз ўртасида чинакам дўстона муносабатлар сақланиб қолиши учун барча имкониятларни ишга соламан”, дейди у.
У Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстлик абадий бўлиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Тўқаевнинг фикрича, Қозоғистон расмийлари Москвага нисбатан санкциялар босимига қарамай, Россия олдидаги иттифоқчилик мажбуриятларидан воз кечмаган.
“Қозоғистон ҳеч қандай ҳолатда ўзининг иттифоқчилик мажбуриятларидан воз кечмайди, бу нотўғри ва охир-оқибат келажак нуқтаи назаридан асоссиз бўлар эди. Ишончим комилки, Россия ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтади, бу катта давлат, адолатли давлат. Россия, ўтган тажриба шуни кўрсатадики, у экстремал вазиятларда жуда яхши ишлайди”, дейди Тўқаев.
Бундан ташқари, Қозоғистон етакчиси мамлакат амалдаги санкциялар режимини бузмасдан Россия билан ҳамкорлик қилишини айтди.
LiveБарчаси