Тўқаев Қозоғистондан хорижий валюта олиб чиқишга чеклов қўйди
Олам
−
14 Март 2022
3514Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 14 март куни молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда республикадан қиймати 10 минг доллардан ортиқ валюта ва олтин қуймаларини олиб чиқишни тақиқлаш назарда тутилган.
“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикасидан 10 000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ ва курс бўйича ҳисобланган нақд хорижий валютани ва (ёки) хорижий валютадаги пул воситаларини олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қиламан”, дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, тақиқ тозаланган олтиннинг олтин қуймаларини ҳамда Миллий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин ва кумушдан ясалган инвестиция тангаларини, шунингдек, оғирлиги 100 граммдан ортиқ тозаланган олтинни олиб чиқишга ҳам тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 март куни расмий Нур-Султон АҚШнинг Россияга қўйган санкциялари Қозоғистонга таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун Америка билан онлайн маслаҳатлашув ўтказган эди.
Марказий Осиёнинг бошқа бир давлати Қирғизистон эса мамлакатдан нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетишни тақиқлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь