Тўқаев ДХР ва ЛХР ҳақидаги баёнотидан сўнг Путин у билан қандай муносабатдалигини айтди
Олам
−
22 Июнь 2022
31803Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Владимир Путин билан яқин муносабатда ва ўзи бундан хурсанд. Бу ҳақда у Қатар иқтисодий форуми панель сессияси мезбони билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.
У, шунингдек Тўқаев Қозоғистон айирмачилар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаслиги ҳақидаги баёнотидан сўнг Путиннинг унга нисбатан муносабати қандайлигини ҳам очиқлаган.
“Форумдан сўнг биз жуда яхши учрашув ўтказдик. Биз Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларга оид аниқ масалаларни муҳокама қилдик. У жуда хотиржам ва ўзига ишонган ҳолда гапирди”, дейди Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июнь куни Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Президенти Владимир Путин иштирокидаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Қозоғистон Донецк ва Луганск халқ республикалари квази-давлат, яъни ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ҳудудларнинг мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси