Тўқаев айтган “Янги Қозоғистон” нимани англатади? Давлат котиби бунга изоҳ берди
Олам
−
12 Январь 2022
8475Кеча, 11 январь куни Қозоғистон Президенти ва Хавфсизлик кенгаши раиси Қосим-Жомарт Тўқаев парламентда йўллаган видеомурожаатида “Янги Қозоғистон”ни қуриш ҳақида сўз юритган эди. Давлат котиби Ерлан Кариннинг сўзларига кўра, Тўқаев томонидан таклиф этилган “Янги Қозоғистон” концепцияси жамият бирлигини, радикализмни рад этишни, шунингдек, тизимли ислоҳотларни назарда тутади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Ерлан Кариннинг қайд этишича, биринчи навбатда, Президент нутқи террорчиларга қарши курашнинг кескин босқичи якунланганини англатади.
“Давлат раҳбари ўзининг халққа қилган мурожаатида террорчилар тажовузкорлигини қайтариш ва вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, эртанги кунни кўзда тутган эди”, деб ёзди Ерлан Карин.
Давлат котибининг сўзларига кўра, Президентнинг кун тартиби жамиятни руҳлантириш, умид, некбинлик бахш этиш, оғриқли муаммоларни ҳал қилиш бўйича конструктив йўналиш белгилаш ҳамда барчани катта бунёдкорлик жараёни – янги Қозоғистон қуришда иштирок этишга чақириш учун мўлжалланган.
“Янги Қозоғистон нимани англатади? Бу, баъзи экспертлар содда қилиб айтганда, давлат аппаратининг янгиланиши эмас. Бу, биринчи навбатда, ижтимоий қадриятларнинг қайта тикланиши. Радикализм, экстремал қарашлар ва хатти-ҳаракатлардан воз кечиш, давлат бошқарувини кучайтириш. Бунёдкорлик мотиви, тизимли ислоҳотлар. Ҳукумат сиёсатининг гуманитар жиҳати ва инсон капиталига улуш”, дея қўшимча қилди Давлат котиби.
LiveБарчаси