Тўқаев аёл кишини Конституциявий суд раиси лавозимига тайинлади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Элвира Азимовани Республика Конституциявий суди раиси этиб тайинлади. Бу ҳақда бугун, 29 декабрь куни П резидент матбуот хизмати хабар берди. 

“Элвира Абилхасимовна Азимова 2023 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси этиб тайинлансин”, дейилади Президент фармонида. 

49 ёшли Азимова бунгача Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман бўлиб ишлаган. Ўтган йиллар давомида у Республика Адлия вазирининг ўринбосари, Қозоғистон Адлия вазирлигининг Халқаро шартномаларни экспертиза қилиш департаменти директори бўлган. 

2023 йил 1 январдан Қозоғистонда Конституциявий кенгаш таркибидан ўзгартириладиган Конституциявий суд ишлай бошлайди. Бундай ўзгартириш давлатнинг инсон ҳуқуқлари институтларини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг конституциявий назоратдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. 

Қозоғистонлик сиёсатшунос Даниёр Ашимбаевнинг қайд этишича, Азимованинг Конституциявий суд раислигига тайинланиши қатъий қадамдир.  

"68 ёшли Қайрат Мами Конституциявий кенгаш раҳбари лавозимини тарк этмоқда. Янги Конституциявий судни собиқ Омбудсман Элвира Азимова бошқаради. Кучли қадам",  деб ёзди у Telegram-каналида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг