Тўқаев Ақтўбедаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
04 Апрель
5769Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзоларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун ўз миннатдорлигини ифода этди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзиёевнинг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус Ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Ўзбекистонга олиб келиш топшириғини берди.
Шундан сўнг, вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилди. Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учди.