Тўқаев 2029 йилгача Қозоғистон Президентлигига сайланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистонда кеча, 20 ноябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари президентлик сайловлари exit-poll маълумотлари эълон қилинди. “Очиқ жамият” халқаро минтақавий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра,“exit-poll” натижалари қуйидагича: 

Каракат Абден – 2, 54 фоиз овоз; 
Нурлан Ауесбоев – 2,17 фоиз; 
Жигули Дайрабоев – 3,33 фоиз;
Мейрам Кажикен – 2,23 фоиз;
Қосим-Жомарт Тўқаев – 82,45 фоиз; 
Салтанат Турсинбекова – 2,08 фоиз;
Барчага қарши – 5,2 фоиз овоз. 

Бундан ташқари, институт маълумотларига кўра, мамлакатда рўйхатгаа олинган сайловчиларнинг 68, 7 фоизи овоз бериш жараёнларида иштирок этган. 

Жамоат сиёсати институти томонидан ўтказилган яна бир сўров натижаларига кўра, “exit-poll” натижалари қуйидагича бўлган: 

Каракат Абден – 2,61 фоиз овоз; 
Нурлан Ауесбаев – 1,93 фоиз; 
Жигули Дайрабоев – 2,67 фоиз; 
Мейрам Кажикен – 2,43 фоиз; 
Қосим-Жомарт Тўқаев – 85,52 фоиз; 
Салтанат Турсинбекова – 1,44 фоиз;
Барчага қарши – 3,4 фоиз. 

Маълумот учун, exit-poll – жаҳон социологик амалиётида фуқароларни овоз беришда қўлланиладиган, социологик хизматлар томонидан овоз беришдан кейин сайлов участкаларидан чиқишда ўтказиладиган тартиб.

Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимини 2019 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Унга ушбу лавозим мамлакатнинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевдан мерос қолди. 2022 йилнинг январь ойида содир бўлган қонли фожиалар ортидан мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, давлат раҳбари бир марта 7 йилга сайланиши белгиланди. Шунга кўра, навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилди. Ўтказилган сайлов натижаларига ишонилса, Тўқаев 2029 йилгача Президент лавозимида қолади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қлсим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар