Тўқаев ҳукмрон партия таркибидан чиқди

Олам 2913
image
-

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 26 апрелдан бошлаб ҳукмрон “Amanat” (собиқ “Нур Отан”) партияси раислигидан истеъфога чиққанини ва партияни тарк этганини маълум қилди. Бу қарорини у партиянинг навбатдан ташқари қурултойида эълон қилди.

У партиянинг янги етакчиси лавозимига Қозоғистон парламенти Мажилиси спикери Ерлан Кошанов номзодини илгари сурди. Қурултой ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, қурултой иштирокчилари “Адал” партиясининг ҳукмрон партия билан бирлашишни маъқуллаган.

“Nur Otan” партияси (“Нур Отан”, таржимаси “Ватан нури”) 1999 йилда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, унга раҳбарлик қилган Нурсултон Назарбоев таклифи билан тузилган. Январь ойида Тўқаев партия етакчиси бўлди, 1 мартдан эса унинг номи “Amanat” деб ўзгартирилди.

Март ойи охирида “Адал” сиёсий партияси ҳокимиятдаги партияга қўшилиш ниятини эълон қилиб, Тўқаевнинг иш услубини “қаттиқ ёқтиришини” таъкидлади.

“Адал” (собиқ “Бирлик”) партияси 2013 йилда “Адилет” ва “Рухоният” партияларининг бирлашиши натижасида тузилган. 2021 йилги парламент сайловларида сайловчиларнинг 3,54 фоизи партия учун овоз берди, партия охирги бешинчи ўринни эгаллаб, парламентга кирмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×