Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖга айлантирилди
Жамият
−
08 Сентябрь 2022
3404“Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бошқарув компанияси” акциядорлик жамияти устав капитали 100 миллион АҚШ долларига тенг “Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси” МЧЖ шаклидаги инвестиция компанияси сифатида қайта ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Инвестиция компаниясининг устав капитали 1 миллиард АҚШ долларига етказилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Инвестиция компаниясининг Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Инвестиция компанияси инвестицияларни қуйидаги усуллар билан жалб қилади:
• кредит (қарз) олиш ва Инвестиция компаниясининг устав капиталига инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш;
• юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталида), шу жумладан мол-мулк сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
• йирик институционал ва стратегик инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан нуфузли халқаро молия марказларининг юрисдикцияларидан фойдаланиш.
LiveБарчаси