“Туғиш олдида бу ҳеч нарса эмас”. Фронтдаги украиналик аёллар қандай курашмоқда?
Олам
−
16 Октябрь
9165Украина фронтларида мамлакат Қуролли кучлари таркибида эркаклар етишмовчилиги ортидан мудофаа учун аёлларни жалб қилиш ортиб бормоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам фронтда Украина осмонини дронлардан ҳимоя қилишда ёрдам бермоқда. Кундузи ўқитувчи ёки шифокорлик қилган украиналик аёллар кеч тушиши билан тунги навбатчиликка киришади. Улар орасида ҳатто маникюр устаси ҳам бор. Кўпгина аёлларнинг айтишича, бу Россия қўшинлари кенг кўламли босқин бошида Буча шаҳрини эгаллаб олганларида ўзларидаги ночорлик туйғусини енгишнинг бир йўли бўлган.
Ҳаво ҳужумлари ва эски қуроллар
“Мен 51 ёшдаман, вазним 100 килограмм, югура олмайман. Мени уйга жўнатишади деб ўйладим, лекин урушга олиб кетишди!” дея эслайди ветеринар Валентина.
Валентина мобил гуруҳга 2024 йилнинг ёзида қўшилган. У ҳозирда “Valkyrie” чақирув белгиси билан юради. У фронтга нимага келгани, фронтга кетган дўстлари ва жангда ҳалок бўлганлар ҳақида гапирар экан, берилган топшириқларни қила олиши, ҳарбий қурол-яроғ ва ускуналар оғир бўлса-да, ватан учун аёллар ҳам дош бера олишини айтган. Киев вилоятида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилиниши билан Валентина отряди шай ҳолатга келади.
Аёллар ўзларини “Буча жодугарлари” деб атайди. Уларнинг жамоасидаги ягона эркак – Сергей эса пикапга ўрнатилган пулемётни бошқаради.
Отряд боши – Валентина ўз вазифаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
“Менинг вазифам – тинглаш. Бу асабларни таранглаштирадиган иш, лекин биз энг паст овозни эшита олиш учун ҳам диққатимизни бир ерга жамлашимиз керак”, деб тушунтиради Валентина.
Валентинанинг дугонаси Инна 50 ёшда, унинг фронтга қўшилганига ҳали кўп бўлмаган.
“Уруш жуда қўрқинчли, худди туғишдаги оғриқлар каби. Лекин мен буни эплаганман. Уч болам бор. Бу ишни ҳам эплайман”, деб кулади у.
Инна математика ўқитувчиси ва баъзида у дарс учун ўрмонни тарк этишга мажбур бўлади.
“Машинада кийим-кечак ва пошналаримни сақлайман. Тонг отиши билан машинага қайтиб, тезда кийимларимни алмаштираман ва мактабга кетаман. Эркаклар ҳаммаси кетиб қолди, лекин биз шу ердамиз. Украиналик аёллар нима қила олмайди? Биз ҳамма нарсани қила оламиз”, дейди Инна.
Эркаклар қолмади
Энг оғир жанглар кетаётган Донбассдаги Покровскдан қайтган кўнгиллилар тузилмаси қўмондони Андрей Верлатийнинг сўзларига кўра, эркакларнинг аксарияти қочиб кетган.
“Йигитларимнинг 90 фоизга яқини армияда бўлди, яна 10 фоизи каламуш каби тарқалиб кетди. Бизда деярли ҳеч ким қолмаганди. Қолганлари ҳам уруш учун яроқсиз эди. Шунда олдимда иккита танлов бор эди. Булар – сафарбарлик ёшидан паст бўлган эркаклар ёки аёлларни олиш. Шунда аёлларни олишни афзал билдик”, дейди полковник.
Верлатийнинг сўзларига кўра, Қуролли кучларда дастлаб аёлларга ишонч йўқ бўлсада, вақт ўтиши билан бу муносабат ўзгарган. Эндиликда аёллар бошқаларга қараганда кўпроқ ишончли кўринади, негаки уларнинг мажбурияти ва мақсади аниқ, чунки аёллар учун чуқур ва шахсий сабаблар бор. Катта йўқотишларга қарамай, улар Украина ғалабасига ишонади.
LiveБарчаси