Туғилажак фарзандингизни ишончли қўлларга топширинг

Саломатлик

image

Ўзбекистонда йилига 900 000 дан ортиқ чақалоқлар туғилиши қайд қилинади. Туғруқларнинг 35 мингдан ортиғи, яъни Ўзбекистон буйича умумий туғруқларнинг 6% ини  эрта туғруқлар  ташкил этади. Бу рақам фарзанд кутаётган ҳар қайси ота-онани ўйлантириб қўйиши, юрагига ҳадик солиши, табиий. Айниқса, бугун саломатлигимизга эътиборсиз бўлиб, шифокорларнинг тавсия ва қатъий талаблари бажарилмай келинаётган ва атрофимиз COVID-19 каби она учун ҳам, бола учун ҳам хавфли вируслар тарқалган даврда хавотиримиз бир неча даража юксалади. Бироқ, Ўзбекистонда аллақачон кўп йиллик тажриба ва профессионалликка асосланган, энг илғор технологияларга эга, ҳам она, ҳам бола саломатлигига масъул Республика перинатал маркази қошида Консультатив-диагностика поликлиникаси фаолият юритиб келмоқда.

Маълумки, муддатидан аввалги туғруқлар асосан Перинатал марказларда олиб борилади. Эрта туғруқлар натижасида кичик вазнли – 2000 граммгача ва ўта кичик вазнли – 1000 граммгача бўлган чақалоқлар туғилиши кузатилади.    Эрта туғилган чақалоқларда эса турли перинатал ўзгаришлар хавфи кучаяди. 

Оналар ва болалар соғлиғини яхшилаш мақсадида мана 10 йилдирки, Республика перинатал маркази қошида Консультатив-диагностика поликлиникаси ўз фаолиятини юритиб келмоқда.

Шу давр оралиғида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Поликлиникада “Аёллар ва болалар Катамнези” йўлга қўйилди. Катамнез – бу асоратланган анамнезли аёлларни хамда бу аёллардан туғилган перинатал хавфи кучли бўлган, кичик ва жуда кичик вазнда туғилган чақалоқларни бир йил давомида динамик кузатуви –  мониторингини ташкил этишдир. 

Аёллар катамнезида барча аёллар ва ҳомиладорларнинг назорати акушер-гинеколог ва тор мутахассислар томонидан олиб борилади. Соғлом бўлмаган оналарда эрта туғруқлар содир бўлиш фоизи кучайиши кузатилади. Ҳар бир аёлни ҳомиладорликка тайёрлаб, ҳомиладор бўлгач, хавф омилларини ўз вақтида бартараф этиб, хавф омиллари аниқланганда ўз вақтида стационар даволанишга йўллаб, доимий назоратда олиб бориш ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнидаги асоратларни камайтиради. Марказда асосан асоратланган анамнезли аёлларга, яъни оғир соматик касалликлари бўлган, 2 ва ундан ортиқ ҳомила тушиши, 2 ва ундан ортиқ ҳомилани вақтидан олдин туғилиши, анамнезида антенатал ҳомила нобуд бўлганлиги, 2 ва ундан ортиқ бачадон чандиғи, йўлдош олдинда келиши ва уни бачадонда ўсиб кетиши бўлган аёлларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Марказда замонавий юқори технологиялар асосида ультратовуш ва допплер текширувлари ўтказилиб, аёллардаги перинатал хавф омилларини эрта ташхислаш, ҳомила нуқсонларини ўз вақтида аниқлаш йўлга қўйилган. 

Катамнез бўйича ҳар бир эрта туғилган бола неонатолог, отоларинголог текшируви ва аудиоскрининг, офтальмолог кўриги ва офтальмоскопия, нейросонография ва болалар невропатологи, болалар жарроҳи, ўсмирлар ва болалар гинекологи кўригидан ўтади. Ҳар бир бола учун индивидуал текширув ва назорат карталари юритилади.  

Марказда 2013 йилдан бошлаб янги туғилган чақалоқларда эшитиш қобилияти аудиоскрининги ўтказилиб, эшитиши заиф деб баҳоланган болалар Кохлеар имплантацияси учун ўз вақтида юборилиши йўлга қўйилган. 

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, ҳар бир муддатидан олдин туғилган чақалоқ ретинопатия скрининг текширувидан ўтиши зарур. 

Катамнезнинг яна бир энг аҳамиятга эга текширувларидан бири – офтальмоскопия. Марказда биринчилар каторида муддатига етмай туғилган болалар ретинопатиясига ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш учун лазер коагуляция жарроҳлигини ўтказиш йўлга қўйилган. Бу эса болалардаги кўрлик хавфини ўз вақтида олдини олиш имкониятини беради.

Шунингдек, Консультатив-диагностика поликлиникасида кам вазнли чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш, ҳомилада туғма нуқсони бўлган аёлларни чуқур антенатал текширувлардан ўтказиш, туғуруқ вақти ва усули режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни самарали ташкил этиш каби вазифалар бажариб келинмоқда. 

Республика перинатал марказида жуда катта амалий ва илмий салоҳиятга эга бўлиб, бу ерда 6 та фан доктори, 18 фан номзодлари ва 27 та олий тоифали шифокорлар фаолият юритади.

Консультатив-диагностика маркази телефони: +998 71 260 28 73

Манзил: Тошкент шаҳар, Боғишамол кўчаси 223-уй.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.perinatal-center.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг