Цукербергдан Харрисгача. Россия 29 америкаликни “қора рўйхат”га киритди

Олам

image

Россия Meta асосчиси Марк Цукерберг ва АҚШ вице-президенти Камала Харрисга қарши санкциялар жорий қилди. Бундан ташқари, рўйхатга яна 29 нафар америкалик киритилган. Бу ҳақда ТАСС мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, хабар берди.

“Стоп рўйхатига русофоб кун тартибини ташкил этувчи етакчилар, бизнесменлар, эксперт ва журналистлар орасидан 29 нафар америкалик, шунингдек, бир қатор юқори мартабали амалдорларнинг турмуш ўртоғи киритилган”, дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, бу чора Россияга қарши санкцияларнинг кенгайиши сабаб қўлланилган. Мамлакат санкциялар остида қолганларга Россияга киришни ноаниқ муддатга тақиқланади. Қуйида Россия “қора рўйхат”ига тушган америкаликларнинг исмларини келтирамиз:

•  Кэтлин Хикс — Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари;
•  Кристофер Грэйди — штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси ўринбосари;
•  Жон Кирби — Мудофаа вазири ўринбосари, Мудофаа вазирлиги вакили;
•  Рональд Кляйн — Оқ уй аппарати раҳбари;
•  Эйван Райан — Президент маҳкамаси котиби, Давлат котиби Энтони Блинкеннинг рафиқаси;
•  Маргарет Гудлэндер — Бош прокурор маслаҳатчиси, миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жон Салливаннинг рафиқаси;
•  Дуглас Эмхофф — вице-президент Камалла Харриснинг эри
•  Роберт Каган — сиёсатшунос, Давлат котиби катта ўринбосари Виктория Нуланднинг эри;
•  Рейнольдс Прайс — Давлат департаменти матбуот котиби;
•  Рейчел Левин — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;
•  Брайан Мойнихан — “Bank of America” раиси ва бош директори;
•  Кэти Уорден — “Northrop Corporation” президенти ва бош директори;
•  Фиби Новакович — “General Dynamics” президенти;
•  Майкл Петтерс — “Huntington Ingalls Industries” компанияси президенти;
•  Уильям Браун —  “L3Harris Technologies” компанияси президенти;
•  Ваҳид Наваби – “AeroVironment” президенти;
•  Рожер Cроwн – “Leidos” президенти;
•  Ҳоратио Розанский – “Booz Allen Hamilton” президенти;
•  Эйлин Дрейк — “Aerojet Rocketdyne” президенти;
•  Дэвид Дептуа — “Mitchell Institute of Aerospace Power Studies” институти раҳбари;
•  Раян Росланский —  “LinkedIn” ижтимоий тармоғининг бош директори;
•  Жорж Стефанопулос — ABC телебошловчиси;
•  Мэтью Крониг — Стратегик хавфсизлик бўйича Б. Скоукрофта маркази нодавлат ташкилоти директори ўринбосари;
•  Дэвид Игнатиус - журналист, В.Вильсон маркази эксперти;
•  Эдвард Асеведо – Илллинойс штати Қонунчилик ассамблеясининг собиқ аъзоси, “В.Вилmсон маркази” эксперти;
•  Кевин Ротрок — “Центра В.Вильсона” эксперти, Медуза медиа порталининг инглиз тилидаги версияси бош муҳаррири (Адлия вазирлиги нашрни хорижий ОАВ агентлари реестрига киритган);
•  Бианна Витальевна Голодрига — CNN катта халқаро таҳлилчиси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни АҚШга қарши жавоб санкцияларни эълон қилди. Москва “қора рўйхат”га АҚШ Президенти Жо Байден, Давлат котиби Энтони Блинкен, Мудофаа вазири Ллойд Остин, АҚШ Президентининг ўғли Хантер Байден ва бошқаларни киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг