Цукерберг бирданига 11 млрд долларга “қашшоқлашди”

Олам

image

Бугун, 28 октябрь куни Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукербергнинг бойлиги 27 октябрь куни чоралик ҳисобот эълон қилиниши билан компания акциялари сезиларли даражада қулаши ортидан 11 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.

Унга кўра, ҳозирда Цукербергнинг бойлиги 36 миллиард долларни ташкил этади. Тадбиркор дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 25-ўриндан 29-ўринга тушиб кетган. Журнал Цукерберг учун ўтаётган йил “энг яхшиси бўлмаганини” айтиб ўтган. Гап шундаки, пандемия даврида Meta акциялари кескин кўтарилиб, 2021 йил сентябрида энг юқори чўққига чиқди. Натижада Цукербергнинг бойлиги 136,4 миллиард долларга етди.Ўшандан бери акциялар 74 фоизга арзонлашган ва натижада Facebook асосчиси тахминан 100 миллиард доллар йўқотган.

Британиянинг “Financial times” газетасининг ёзишича, Meta 2022 йилнинг учинчи чорагидаги заиф натижалар туфайли бозор капиталлашувининг 19 фоизини “қўлдан бой берди”. Нашрнинг таъкидлашича, учинчи чоракда соф фойданинг йиллик ҳисобда 52 фоизга, яъни 4,4 миллиард долларгача камайиши инвесторларнинг компания капиталига сармоя киритишдан оммавий қочишига олиб келди. Бунинг натижасида чоршанба кунги акциялар 65 миллиард доллардан кўпроққа тушди.

Meta компаниясининг инвестицион жозибадорлигининг пасайишининг асосий сабаблари сифатида рақамли реклама сегментидан тушадиган даромаднинг камайиши, шунингдек, “бозор иштирокчиларининг метаверсе ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун гаров тикишга нисбатан шубҳаси” кўрсатилган. Бундан ташқари, Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғи билан рақобат, шунингдек, АҚШнинг Apple компаниясининг шахсий маълумотларини тўплаш бўйича янги сиёсат компаниянинг бозор позицияларига катта зарар етказмоқда.

Қувончбек Ғайбуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made