Цемент ва пахта ёғини биржада сотиш муддати узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда цемент, пахта ёғи ва чигитни биржа орқали сотиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентиннг 14 декабрь куни қабул қилинган қарори билан монополист бўлмаган ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги товарларни фақат биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди:

  • цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
  • пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Маълумот учун, “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, жорий йилнинг 15 июнидан қатор товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг