Цемент гиганти “Lafarge” ИШИДга шерик бўлиб чиқди. Бундан Ҳукуматнинг ҳам хабари бор

Олам

image

Франциянинг цемент ишлаб чиқарувчи “Lafarge” АҚШ судида Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотига ёрдам кўрсатишда бўйича айбловларни тан олди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабарида айтилади. 

Энди “Lafarge” 777,78 миллион доллар жарима тўлаши керак. 

“Lafarge” ва унинг шўба корхонаси “Lafarge Cement Syria” алоҳида раҳбарларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳаракатлар “Lafarge” томонидан жиноят кодексининг қўпол бузилиши ҳисобланади. Биз бу воқеадан жуда афсусдамиз. Биз вазиятни ҳал қилиш учун АҚШ Адлия вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилдик”, дейилади компания баёнотида. 

“Lafarge” иши 2017 йилдан бери кўриб чиқилаёттган эди.

2017 йил июнь ойида компанияга қарши бошланган тергов доирасида бир қанча компания раҳбарларига, жумладан, “Lafarge” раиси Брюно Лафонга нисбатан “терроризмни молиялаштириш” айбловлари қўйилди. 

Компанияга 2018 йил июнь ойида "инсониятга қарши жиноятларда шериклик" айблови қўйилган ва 2019 йил ноябрида ишдан воз кечилган. 

Фуқаролик партиялари, “Sherpa” коррупцияга қарши нодавлат ташкилоти ва Конституциявий ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа маркази кассация судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Кейинчалик Франция ҳукумати “Lafarge” ва ИШИД ўртасидаги келишувдан хабардор экани маълум бўлди. 

Француз “Lafarge”нинг ИШИД билан алоқасини тасдиқловчи ҳужжатлар ОАВ қўлига тушган.

Франция муассасаларидан олинган ҳужжатлардаги маълумотлар глобал цемент гигантининг ИШИД билан алоқалари ҳақида доимий равишда Франция ички, ташқи ва ҳарбий разведкаларини хабардор қилганини кўрсатмоқда. Яъни, Франция расмийлари “Lafarge”нинг террорчилар билан ҳамкорлигидан хабардор эди. 

Франция разведка хизматлари бу алоқадан минтақадан хабар олиш, фаолиятларини давом эттириш ва Суриядаги террор ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш учун фойдаланган. 

Ҳужжатлардан маълум бўлишича  махфий хизматлар компанияни ИШИД билан бундай ҳамкорликнинг жиноий хусусияти ҳақида огоҳлантирмаган. Биргина 2013-2014 йиллар мобайнида компания ва Франция ички, ташқи ва ҳарбий разведка хизматлари ўртасида 30 дан ортиқ шундай музокаралар ўтказилган. 

ИШИД етказиб берилган цемент ёрдамида АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларига қарши кучли бошпана ва туннеллар қураётгани маълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг