Триатлон мусобақаси вақтида икки спортчи ҳалок бўлди

Спорт

image

Ҳар йили ўтказиладиган Ironman Ireland мусобақасида икки спортчи чўкиб кетди. Бу ҳақда “Irish Times” хабар берди.

Манбага кўра, уч босқичда ўтказиладиган мусобақанинг 3,9 километр масофага сузиш қисмида Англиядан келган 40 ёшли Брендан Уоль ва 64 ёшли канадалик Иван Читтенден қийинчиликларга дуч келган ва чўкиб кетган. Фожиа ҳақидаги хабар эса иштирокчилар масофанинг бир қисмини велосипедда босиб ўтаётганда тарқала бошлаган.

Исмини ошкор этишни истамаган иштирокчилардан бири кимдир ёрдам сўраб қичқирганини, бироқ воқеалар ривожи кенг кўламли бўлгани учун диққатини жамлай олмаганини айтган. Яна бир қатнашчи, Найжел Траверснинг айтишича, Иронманда ўлим ҳолатлари вақти-вақти билан содир бўлиб туради, одатда сузиш баҳсларида.

“Яқинда Франция ва Германиядаги мусобақада ҳам шунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса рўй берганди”, дейди Найжел Траверс.

Дастлабки маълумотларга кўра, қутқарувчилар спортчиларнинг жасадини сувдан олиб чиққан ва ҳозирда ҳолат юзасидан махсус тергов ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Ironman – Бутунжаҳон триатлон ассоциацияси томонидан ўтказиладиган узоқ масофали триатлон мусобақалари серияси ҳисобланади. Сериянинг ҳар бир индивидуал пойгаси учта тўхтовсиз мусобақадан иборат: 3,9 километр сузиш, 180,2 километр масофани велосипедда босиб ўтиш ва 42,2 километр узоқликка марафонча югуриш.


Мақола муаллифи

Теглар

Триатлон Ironman

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар