Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Унга кўра, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди.

Шунингдек, Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори қатъий белгиланди.

Бунда фуқаролар учун БҲМнинг 20 баравари (илгари 20 бараваридан 30 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 30 баравари (илгари 30 бараваридан 50 бараваригача) миқдорида жарима назарда тутилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг