Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг мансабдори қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Транспорт йўлаклари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси мансабдори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Унга кўра, Транспорт йўлаклари ва логистикани ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси М.М. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро А.Т.ни алдаб, унинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган АҚШ элчихонасида ишловчи танишлари орқали виза-стикер олишига ва АҚШга жўнаб кетишига амалий ёрдам беришини ваъда қилиб, таъмагарлик йўли билан 14.000 АҚШ доллари пул маблағларини талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри "Камоллидин Беҳзод" МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. ўзи талаб қилган пуллардан бўнак сифатида 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Транспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг