Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган шахс энди катта миқдорда жарима тўлайди

Жамият

image

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилишга олиб келади. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этиладиган бўлса, унда энг кам иш ҳақининг қирқ баравари (8 млн 109 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топширган киши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, унга нисбатан энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солинишига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

транспорт воситаларини бошқариш

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар