Транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Даврон Деҳқонов лавозимидан озод этилди. QALAMPIR.UZ’нинг Ҳукуматдаги манбаси ушбу хабарни тасдиқлади.

Маълум бўлишича, Даврон Деҳқонов 4 январь куни ҳукуматда бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг Президент фармонига асосан лавозимидан озод қилинган.

Маълумот учун, Даврон Деҳқонов 2019 йил февралидан, яъни Транспорт вазирлиги ташкил этилганидан буён вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ундан аввал у “Ўзавтосаноат” раҳбари вазифасида ишлаган.


Tags

Rate Count

241

Rating

3

Rate this article

Share with your friends