Транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди – Мирзиёев

Жамият

image

Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни Президент раислигида туриз соҳаси юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

“Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди”, деди Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

Транспорт вазирлигига:

•    барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш;

•    хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш;

•    водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди.

Умуман, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича алоҳида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг