Транспорт вазири ҳафтасига 4 кун жамоат транспортидан фойдаланмоқда

Local

image

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Президент топшириғидан сўнг ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда ёки ишдан уйга боришда жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов видеомурожаатда маълум қилди.

“Албатта, транспорт вазири жамоат транспортидан фойдаланиб туради. Президентнинг охирги топшириқларидан кейин ҳафтасига 4 кун ё ишга, ё ишдан кейин жамоат транспортидан фойдаланаётганларини биламан”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 декабрь куни Шавкат Мирзиёев пойтахтда жамоат транспортидан фойдаланадиган 1,3 млн йўловчи учун автобуслар етишмаётганини танқид қилганди. Президент энг оғир йўналишларга қисқа муддатда қўшимча автобуслар қўйиш ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берган.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

239

Rating

3

Rate this article

Share with your friends