Трампнинг сайловолди кампанияси учун йиғилган пуллар ишлатиб юборилди

Олам

image

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти учун маблағ тўплаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи Save America ташкилоти йиғилган маблағнинг деярли барчасини адвокатларга сарфлаб юборди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.

Ташкилот Трампнинг кўплаб даъволари туфайли ўн миллионлаб маблағни суд тўловларини тўлашга сарфлагани ортидан ўтган йили йиғилган 105 миллион доллардан 4 миллион долларгина қолган, холос.

Айтилишича, Трамп жамоаси 2023 йилнинг биринчи ярмида хайрия сифатида 53,8 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган ва аллақачон 57 миллион доллар ҳаржлаган. Харажатларнинг энг катта қисми юридик маслаҳатларга кетган.

Келгуси йилги сайловларда яна энг юқори лавозим учун курашмоқчи бўлган собиқ президент ўзига қўйилган айбловларни демократ Жо Байден бошчилигидаги АҚШ расмийлари томонидан илҳомлантирилган соф сиёсий қарор сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Трамп жамоаси унинг тарафдорларига қарши суд жараёни натижасида келиб чиқадиган харажатларни қоплаш учун маблағ йиғиш учун жамғарма ташкил этиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг