Трампнинг рейтинги пандемия даврида энг юқори даражага кўтарилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рейтинги коронавирус пандемияси фонида рекорд даражага етди. Унинг пандемия вақти ҳукуматдаги ҳаракати ижобий баҳоланмоқда.

Рейтинг сўрови ўтказилиши пайтида унинг тарафдорлари сони ошган. Бу эса кейинги сайловларда унга янаям қўл келиши мумкин. Трампнинг Президент сифатида ишлаши сўров қатнашчиларининг 49 фоизи томонидан маъқулланган. Амалдаги раҳбарга респондентларнинг 49 фоизи қарши чиққан. Яна 2 фоизи жавоб беришдан бош тортган.

Қайд этилишича, илгари Трампнинг рейтинги 48 фоиздан ошмаган. "Fox News" нашрининг ёзишича, Америка раҳбарининг тобора оммалашиб бораётганлигининг сабаби коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ.

Ҳозирда АҚШда коронавирусдан касалланишнинг дунёдаги энг кўп ҳолати қайт этилган. Мамлакатда ҳозиргача 465 750 нафар одамда ушбу касаллик аниқланган. Уларнинг 25 960 нафари соғайган, 16 684 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Рейтинг Пандемия

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made