Трампнинг Хитойда банк ҳисоби борлиги аниқланди
Олам
−
21 Октябрь 2020
11563
АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Хитой Халқ Республикасида банк ҳисоб рақами мавжуд. Бу ҳақда "The New York Times" маълумот берган.
Нашрнинг таъкидлашича, Хитойдаги ҳисоб рақами Trump International Hotels Management LLC томонидан назорат қилинади.
Маълумотларга кўра, Хитойга 2013 йилдан 2015 йилгача 188 минг доллар солиқ тўланган.
"Хитойдаги ҳисоб рақами Trump Organization Хитойда офис ташкил қилгандан сўнг очилган", деган Trump Organization адвокати Алан Гартен.
Шунингдек, Трампнинг Буюк Британия ва Ирландияда ҳам банк ҳисоб рақамлари мавжуд.
Маълумот учун, АҚШдаги президентлик сайловларига тобора оз муддат қолмоқда. Сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь