Трампнинг келини сенатор бўлишни режалаштирмоқда

Олам 4104
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг келини Лара Трамп 2022 йилда ўтказиладиган Сенат сайловларида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "New York Times" газетаси хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 38 ёшли Лара ушбу мақсади йўлида ўзининг туғилган жойи Шимолий Каролина штатини танлаган. 

Аввалроқ, ушбу штатдан сенатор, Республикачилар партиясининг вакили Ричард Берр икки йиллик ваколат муддати тугаганидан кейин қайта сайланиш нияти йўқлигини айтган. 

Маълумот ўрнида, Лара 2014 йилда Дональд Трампнинг ўғли Эрик Трамп билан турмуш қурган. У олдин телепродюсер, шахсий ўсиш бўйича мураббий ва ҳатто ошпаз бўлиб ишлаган. 

2016-2020 йилларда Лара қайнотасининг сайловолди кампаниясида маслаҳатчи бўлган. 

Лара Трампнинг Президент штабидаги ҳамкасблари унда сиёсатчи учун зарур бўладиган "табиий инстинктлар" мавжуд эканлигини таъкидлашган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×